Ашок Кумар Митра / Инглиз тилидан Зулҳумор ОРИФЖОНОВА таржимаси

Ашок Кумар Митра

Таниқли ҳинд шоири Ашок Кумар Митра Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида таваллуд топган. Ҳозирда “CALCUTTA CANVAS” ва “INDUS CHRONICLE” нашрларининг Бош муҳаррири сифатида фаолият юритмоқда.
Шеърлари ҳинд, панжоб, ассом, итальян, француз, немис, поляк, форс, серб, араб, иброний, малай, мандарин, румин, испан, озар, рус, ўзбек, қирғиз, грек, швед, норвег, хитой тилларига таржима қилинган.
Ашок Матра зуллисонайн шоир сифатида – ҳинд ва инглиз тилида шеърлар битади.

* * *
Мен эслайман,
жимгина кетганингни бу йўлдан,
Хотиралар оқшом чоғи
сурат солар умримга.

Муҳаббатнинг чексизлиги денгизларда намоён,
Мағрурликнинг эрксизлиги фақат сенда кўрингай.

Мен эслайман,
кўпинча сен рақс тушасан энг ғамли.
Бу оламда ёнма-ёндир
мушкнинг ва чангнинг иси.

О, шамоллар келтирганда
ёввойи кулгуларни,
Сен барига кўниб кетдинг,
мовий кўзли нафисим…

 

* * *
Тун қорайган маҳал,
кўзлари бойланган икки севишган,
соялар суратин чиза бошлайди,
сўз топа олмасдан недир дейишга…

Биз аввал қайдадир –
дарёми, денгиз:
мовий тўлқинларда яшаб ўтганмиз.
Муҳаббат,
Алдам,
Чексиз ҳимоя,
Бари ой нурида ясар ҳикоя…

Тун ўтиб боради,
кўтариб дунёнинг муаллақ куйин,
Фақат шу дунёга сиғдира олмас,
Икки севишганнинг бахтлилик ўйин…

 

* * *
Оқшом қораймоқда,
Настаринлар оралаб,
Сариқ дарёларни кечиб кел қошимга.

Умидим, сен ҳали унутмагансан,
Ёлғиз юриб келган йўлнинг бошини.

Эҳтиёт бўлиб қайт, денгизларни кеч,
Шафқатсиз ҳаётнинг бурилиши ва,
Сароблар жилваси чалғитмасин ҳеч.

Биз шундай борамиз кимсасизликда,
Елкамизга дунё ғамларин ортиб.
Ақл ва туйғулар тортган ипларни
Икки томон тортиб…

 

* * *
Океаннинг мовийлигида,
сенинг кўзларингнинг хотираси бор,
Шафақлар ёнади сўнгги шағамдек,
туйғуларим эса
соҳилда қоқилиб кетади юз бор…

Сенинг кўзларингнинг хотираси бор
куйлар таманноси энди тинмасми?
Баъзан қийнар, вақту макон ва
Сен ҳақингда ортиқ билмаслик…

Ҳарфма-ҳарф ўқийман,
нигоҳинг хотирасини.
вақтнинг тўлқинлари ниҳоят тинган.
Фақат безовтароқ кўринар қушлар,
кўзларига мовийлик инган…

“Бешафқат шамоллар” китобидан

Инглиз тилидан Зулҳумор ОРИФЖОНОВА таржимаси

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s