Жаваз ЖАФФРИ (ПОКИСТОН) / Инглиз тилидан Раҳим КАРИМ таржимаси.

 
Жаваз ЖАФФРИ (ПОКИСТОН)
 
Доктор Жаваз Жаффри таниқли шоир, драматург, танқидчи, шарҳловчи, бошловчи, урду тили ва адабиёти профессори. Ҳозирда у халқаро адабий доирада тан олинган Покистоннинг кам сонли шоирларидан биридир. У “Европа ва Aмерикадаги урду адабиёти” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган ва бу тадқиқот иши орқали Шарқ ва Ғарб ўртасида маданий ва адабий кўприкларни барпо этган. Зеро бу Европа ва Aмерикада урду тили ва адабиётини ривожлантиришга бағишланган биринчи илмий ишдир. Доктор Жаваз Жаффри 25 та китоб муаллифи бўлиб, уларнинг аксарияти дунёнинг бир неча тилларига таржима қилинган.
У ўз шеърлари билан ўзининг замонга мос равишда сезгирлиги, шеърий қобилияти билан Шеърият юртини кенгайтирди. Инсон эркинлиги, фазовий ва илмий онг, табиий ўлим ҳуқуқи, маданий ўзига хослик, ҳаётнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳиссий муаммолари, ватан билан боғлиқлик, табиатни тушуниш, инсон танасининг сирлари, қадимги цивилизациялар ва дунёда тажовузга қаршилик кўрсатиш, мифология, глобал урушлар, атом қуроллари ва инсоният шаъни шоир шеъриятининг асосий мавзуларини ташкил этади.
Ижодий битик, танқид, шеърият, динларни қиёсий ўрганиш, жамиятнинг тарихий-маданий қарашлари, жаҳон мифологияси, фан ва адабиёт ўртасидаги муносабат, халқаро адабиёт, мумтоз мусиқа ва бошқа тасвирий санъат турларига чуқур қизиқади.
Ҳозирда доктор Жаваз Жаффри урду тилида сўзлашувчи тасвирий санъат бўйича ягона танқидчи ҳисобланади. Унинг “Ҳак сей Утни Уала Фанн” китоби рақс, мусиқа, “Фунн-е-Паҳлваний” китоби тасвирий санъат, касб-ҳунар ва қурилиш санъати ва бошқа мавзуларга оиддир. У классик мусиқага тааллуыли улкан кутубхона тўпламига эгадир. Унинг иш хонасида катта китоб кутубхонасининг борлиги ҳам унинг адабий дидидан далолат беради.
Доктор Жаваз Жаффри сўнгги ўттиз йил ичида глобал урушлар ва атом қуролларига қарши овозини кўтарди. У Ер шарининг фахрий пацифистчиси овозидир. Тинч, яшашга яроқли ва барқарор дунё қуриш унинг орзуси. У замонавий дунёда урушга қарши иккита шеърий антология чоп этган ягона шоир ҳисобланади.
Доктор Жаваз Жаффри буюк инсон ҳуқуқлари фаоли. У умрининг сўнгги нафасигача инсоннинг яшаш ҳуқуқини таъкидламоқчи. Урушга қарши шеърияти уни мунозарали шоирга айлантирган ва у минтақавий ва халқаро миқёсда баъзи кучли доиралардан норози. Дарҳақиқат, у минтақавий ва халқаро миқёсдаги “Урушга қарши адабий ҳаракат”га яккахон раҳбарлик қилади.
Асарлари Муҳаммад Шаназар ва Сора Aлихон томонидан таржима қилинган. Унинг шеърлари инглиз, хитой, француз, италян, хорват, рус, испан, венгер, украин, араб, серб, малай, филиппин, крио, япон, поляк, турк, шунингдек, маҳаллий (панжоб, пуштун, синдҳи, бараҳви ва ҳинд) тилларига таржима қилинган. У “Маин Лаам ди Жанж да Лаҳда ҳан” деб номланган яна бир урушга қарши панжоб тилидаги шеърий китобини ёзган, уни Харпреет Каур таржима қилган ва Ҳиндистонда Нави Дуниа Публишерс, Панжоб, томонидан нашр қилинган.
У Покистон Президентининг нуфузли мукофоти билан тақдирланган (2016 йилги Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий мукофот). Франг Борди номидаги адабий мукофот (Aлбания, 2013) соҳибидир, Покистонда хизмат кўрсатган шоир (Сейшел ороллари, 2019) ва Жаҳон шеърияти юлдузи мукофоти лауреати (WNWU, Қозоғистон, 2019) бўлган.
Бундан ташқари, у 2017 йилда Инсон ҳуқуқлари вазирлигининг “Тинчлик қалқони” махсус мукофоти (Покистон), Қуид-е-Aзам олтин медали (2015), Осиё маданияти Уюшмаси мукофотига ҳам (2016) сазовор бўлган.
Покистон Ёзувчилар уюшмаси, Исломободдаги Покистон адабиёт академиясининг аъзоси.
Бутунжаҳон ёзувчилар уюшмаси (WНWU) аъзоси.
Жаҳон адабиёти академияси аъзоси (Лондон)
“Motivational stripes” гуруҳи аъзоси.
AНAСAН аъзоси
Халка-и-Aрбоб-и-Заук жамияти аъзоси, Покистон.
Доктор Жаваз Жаффри шеърияти таниқли адабий журналларда, урду ва инглиз веб-сайтларида ва Amazon каби халқаро рақамли китоб дўконларида мавжуд.
 
 
МЕНИНГ ЖАҲОНИМ ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАШГАН НАРЦИССИЗМ ҲУКМРОНЛИГИ ОСТИДА
 
Менинг шаҳримнинг чироқлари шамолдан қўрқади
Мен деворга видолашув битигини тимдаладим
Ва эшикка кифтим билан ўгирилдим
Бу ерда сиз одамлар қуролни нақадар яхши кўришларини эшитасиз.
Мен ўз овозимда тугун қилиб аста чигиб қўйдим
Менинг шеърларим мулоқот қила олишлари учун
Дудуқ шаҳар билан
Мен атом бомбаси парчалари узра ётган шаҳарга нисбатан мунглиман
Менинг шеърим ёнаётган шаҳар кулидан илдиз отди
Ва менинг достоним мукофоти
Қалбларнинг оппоқ қароқларига битилди.
Кензабуро Оэнинг кўзлари нам,
Мен унинг ёнида ўтираман,
Ерга қулаб тушган
шаҳар ҳалокатига аза тутиб!
Улар менинг мағрур бўйнимни эгишга аҳд қилишган
Менинг шаҳримни қистовга олиб
Хуллас, улар мени қашшоқлаштиришлари мумкин
Менинг далаларимни вайрон айлаб
Менинг аёлларимни одам бозорларига олиб чиқиб
Мен тайёрман
Зеро жангда ҳалок бўлишни афзал кўраман.
Менинг жаҳоним цивилизациялашган нарциссизм ҳукмронлиги остидадир!
 
 
ЯРИМ АСР,
ИККИ ЯРИМ УРУШ
 
Ярим аср,
Икки ярим уруш
Бизнинг ўтмишимиз – бизнинг келажагимиз,
Биз йўналишни қораламадик
Бир-биримизнинг хатомиз билан.
 
Менинг танам – уруш озуқаси
Ва кўз ўнгимда менинг ёқиб ташланган
Чириб кетган жасадим сузади.
 
Мен таг-томири билан юлиб олинган
Мана шу тилларнинг қўшиғиман.
Диққатим барбод бўлаётир
Яхши даракларнинг келишини эшитишни кутиб.
 
Қуролли кучлар
Менинг қулоқларим йўлакларига
“Lider Epic”ни қуйинг,
Ва Тинчлик
Тиришишни улоқтиради
 
Менинг кўзларимда асрлардан.
Менинг тушларим
Менинг шахсий тупроғимга илдизингизни теранлатинг,
Менинг қарамоғимдаги жойда.
Менинг Европада
Саройим йўқ.
Менинг озодликдан маҳрум қилинган
Жонажон ерим
 
Менинг сўнгги манзилгоҳимдир.
Мен ўз орзуларимни ўстиряпман
Фарзандларим кўз ўнгида.
Мен оламда ҳаётга даъват этаман,
Ва табиий ажалга.
Қачонгача биз ўзимизнинг энг қайноқ
Тилакларимизни оёқости қиламиз?
Токайгача!
Бизнинг эскирган, йиртиқ пойафзалларимиздан
Оёқларимизни халос этиш вақти келди.
 
 
ЖАНГЧИЛАРНИНГ ЮРАГИ БЎЛМАЙДИ
 
Мен юрак излайман,
Мусибатлар чоғи.
Менинг халқим нафас олиши учун;
Лекин жангчиларда
Юрак бўлмайди.
Менинг элим туғилади,
Бироқ тинчликсиз ва эрксиз;
У тирик қоладилар.
Ва жон беради.
 
Биз ўз ҳақ-ҳуқуларимиз
Ҳақида айтмоқчи бўлганимизда,
Бизнинг овозларимиз тиқилиб қолади,
Товуш пайчаларимизга.
 
Биз сонлармиз,
Ҳукмдорларимиз ўйнайдиган,
Қўшув-олув ўйинида.
Тингла! Кўз шишадан,
Ҳар доим кўриш қобилиятига эга эмас,
Менинг қўшиғим бор,
Лекин овозим йўқ;
Сенда эса овозинг бор,
Бироқ қўшиғинг йўқ.
Келинглар, у ҳолда
Қўшиқ айтамиз,
Фақат қушлар учун.
Одатда мен концертда
Қўшиқ айтаётган пайтим
Тинчлик қўшиғини ижро этаман,
Лекин баъзан миннатдорчилик ўрнига нафрат оламан,
Гўёки одамлар
Ажал билан келишиб олгандай.
 
 
АЛЕППО МЕНИНГ ҚЎШИҒИМДА ЯШАЙДИ
 
Бошимда ўзимнинг мўъжазгина сармоямни олиб кетар эканман,
Мен тутаб ётган шаҳарни ортимда қолдираман.
Мен ҳаёт билан савдолашмайман, менинг виждоним тоза
Уйимдан бироз нарироқда,
Эвфрот сувлари жўшқин шовуллаган жойда,
Айни пайтда бир сиқим қум қолган…
Алеппо – менинг қўшиқларимнинг алвон ипидир,
Мен уни уйимнинг қулаб тушган томидан ҳам яхши кўраман.
Менинг болаларим учун ҳаво емакдан ҳам муҳимроқдир,
Бироқ улар яшаш учун унга қўл узатадилар.
Болалар Пабло Неруданинг шеърларига жалб бўладилар,
Зеро китоб варақларидан Чили шамоли эсиб туради
Ҳаётнинг ботиний мисралари аро.
Мен сен ҳақингда ёзаман,
Ёрқин терига эга тананинг шаффофлиги ҳақида,
Кафкага монанд,
Хотирамнинг матоҳида,
Менинг осмонимнинг қиёфаси
Олтин кўкракка ёзилган.
Бунинг барчаси тунда ғойиб бўлади.
Улар менинг орзуимни ўғирлашди.
Мени аёлим тарк этганида,
Мен ўсимликлар ёнида яшашни ўргандим.
Ва қушлар қошида севишни.
Эҳтирос.
Соғинч.
Муҳаббат.
Мен мана шу асосда туғилган эдим.
Туманликда менинг охиратим яқинлашмоқда…
Мен шунчаки фазовий оркестрнинг
Бир қисмиман, холос…
 
 
karim
 
Инглиз тилидан Раҳим КАРИМ таржимаси.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s